Мансур (Мангуст)Тўғизбоев тайёрлаган жангчи Қирғизистонда уришади

22 ноябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида жойлашган «Кожомкул» спорт саройида «WEF 44 GLOBAL 10 Буюк ипак йўлининг жангчилари» халқаро турнири ўтказилади.

Мазкур мусобақада ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур (Мангуст)Тўғизбоевнинг шогирди ёш истеъдодли спортчимиз Умид Сагдуллаев россиялик Саид Хамзат Ханукаевга қарши рингга кўтарилади.

– Ушбу баҳсга устозим Мансур ака қўл остида жиддий тайёргарлик кўрмоқдаман, – дейди Умид Сагдуллаев. – Рақибимни яхши биламан. Унинг барча жангларини кузатиб бораман. Беллашувда ғалаба қозониб, менга билдирилган ишончни оқлашга бор куч ғайратимни ишга соламан.

Эслатиб ўтамиз. Умид Сагдуллаев шу кунга қадар «WEF» мусобақаларида уч маротаба жанг ўтказган. Уларда иккитасида зафар қучган бўлса, бир маротаба имкониятни бой берган.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!