4 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионатининг финалида!

Хабар берганимиздек, бугун Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати доирасида эркин курашчилар баҳсларни бошлаган. Куннинг биринчи ярми натижаларига кўра, терма жамоамиз вакиллари фантастика натижа қайд этмоқда. 

5 ванзн тоифасида ўтказилаётган курашда 4 нафар полвонимиз финал йўлланмасини қўлга киритишди. Фақатгина ёш спортчимиз Темуржон Усмоноҳунов ярим финалда имкониятни бой бериб, бронза медали учун курашадиган бўлди. Қуйида вакилларимизнинг рақиблари билан танишиб оласиз: 

Финаллар.

-57 кг: Шавкатжон Маҳмудов – Кумсонг Канг (КХДР);

-70 кг: Ихтиёр Наврўзов – Сеонгбонг Ли (Жанубий Корея);

-79 кг: Рашид Қурбонов – Изатулло Аббос (Эрон);

-97 кг: Магомед Ибрагимов – Можтаба Голеий (Эрон). 

Бронза медали учун: 

-65 кг: Темуржон Усмоноҳунов – Кукванг Ким (КХДР). 

Бўлажак беллашувларда вакилларимизга омад ёр бўлсин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!