АҚШ эркин кураш бўйича жаҳон кубогини қўлга киритди

211

АҚШ эркин кураш бўйича жаҳон кубогини қўлга киритди

АҚШнинг Айова штатида эркин кураш бўйича жаҳон кубоги беллашувлари ўз якунига етди. Ушбу йўналишда жаҳоннинг энг кучли терма жамоалаи баҳсида бош соврин учун Озарбайжон ва АҚШ терма жамоалари баҳс олиб боришди. 

10 та вазн тоифасида кечган кескин ва муросасиз баҳс якунида мезбонлар 6:4 ҳисобида устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Таъкидлаш жоиз, бу терма жамоа 2003 йил сўнгги бор эркин кураш бўйича жаҳон кубогини қўлга киритганди. 

Учинчи ўрин учун кечган баҳс Япония ва Куба термалари ўртасида кечиб, бу қарама-қаршиликда ҳам 6:4 ҳисоби қайд этилди. Ғолиб кунчиқар юрт вакиллари. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.