Альварес: Нурмагомедовнинг жанги мобайнида мухлислар ухлаб қолишади

808

Альварес: Нурмагомедовнинг жанги мобайнида мухлислар ухлаб қолишади

UFC собиқ чемпиони Эдди Альварес енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган Хабиб Нурмагомедовни танқидлади.

- ММА мухлислари Хабибнинг баҳслари мобайнида ухлаб қолишади. Биласизми, Нурмагомедовнинг Нью-Йоркдаги жангидан менда бир видео лавҳа бор, ушбу видеода жанг мобайнида бир мухлиснинг ухлаб қолганини кўришингиз мумкин.

Фарзандларимни уйқуга чорлаётганимда уларга “Хабибнинг вақти” (Khabib Time – Хабиб мухлисларнинг машҳур шиори) келди дея болаларимни ухлашга юбораман.

Россияда менинг мухлисларим сони кам эмас, шу қатори мен ҳам Россияни яхши кўраман. Эслатиб ўтишим жоизки, мен Санкт-Петербургда жанг қилганман. Менинг жанг услубим Хабибникидан ўлароқ тажовузкорлиги билан ажралиб туради, - дея Альвареснинг сўзларини келтиради BJ Penn нашри.

Маълумот учун,  2016 йил Эдди Хабибга қарши октагонга чиқиши керак эди, бироқ у МакГрегор билан куч синашган.