Анвар Бойназаров "Asian Fight-2017" мусобақасида иштирок эта олмайди

Бугун Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида микст силат бўйича “Asian Fight 2017” халқаро жанглар шоуси бўлиб ўтади. Унда юртимизнинг энг кучли яккакурашчилари ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади.

“Бунёдкор” стадионида ўтадиган ушбу шоуда саккиз нафар яккакурашчимиз рингга чиқиши режалаштирилган эди, бироқ Таиландда тайёргарлик олиб борган ҳамюртимиз Анвар Бойназаровнинг иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.

Бунга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 5 сентябр куни Бангкок – Тошкент XЙ532 рейси 4 кунга кечиктирилганлиги сабаб бўлган.

Шунинг учун Анвар Бойназаров (Ўзбекистон) афғонистонлик рақиби Гулам Дастагир билан жанг олиб бора олмайди.

Баъзи сабабларга кўра, ўз вақтида Ватаним шаънини ҳимоя қила олмаслигим учун мухлисларимдан узр сурайман ва қолган спортчиларимизга бугунги жангда фақат ва фақат ғалаба тилаб қоламан, – дейди Анвар Бойназаров.

Жанглар 18:00да бошланади. Шоунинг махсус меҳмони сифатида голливуд юлдузи – актёр, мусиқачи (қўшиқчи, гитарист), кинопродюсер, сценарист, кинорежиссёр, жанг санъатлари устаси (айкидо 7-дан белбоғи соҳиби) америкалик Стивен Сигал ташриф буюради.

Ўтказиб юборманг ва спортчиларимизни қўллаб-қувватланг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!