Ашхобод-2017. Курашчиларимиз 1 кунда 3 та олтин медаль қўлга киритишди

Хабарингиз бор, айни кунларда Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъати турлари бўйича V Осиё ўйинлари ўтказилмоқда. Мазкур мусобақанинг кураш баҳсларида иштирок этаётган 3 нафар полвонимиз бугун термамиз ҳисобига 3 т олтин медални қўшиб қўйишди.

Эркаклар

-73кг: Давлат Аброев - Бехрузи Худжазода (Тожикистон) 5:0

-81кг: Камолиддин Расулов - Чун Та Хуанг (Хитой Тайпейи) 5:0

Аёллар

-78кг: Кумуш Йўлдашова - Чиа Жинг Као (Хитой Тайпейи) 10:0.

Аёллар ўртасидаги баҳсларнинг 70 кг вазн тоифасида иштирок этган Гавхар Худойқулова эса ярим финалга чиқишга эришди ва бронза медалини қўлга киритди.

Спортчиларимизни табриклаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!