Бобуржон Тагаев Хитойда ўз камарини ҳимоя қилди

Самарқандлик муай тайчи Бобуржон Тагаев Хитойнинг Чинду шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

24 ёшли муай тайчимиз Хитойда рақиби устидан ғалабага эришди ва ўз камарини муносиб тарзда ҳимоя қилди.

Эслатиб ўтамиз Бобуржон Тагаев 1993 йилнинг 5 апрелида Самарқанд шаҳрида туғилган. 6 ёшдан буён муай тай билан шуғулланиб келаётган ҳамюртимиз шу вақтгача 3 карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, шунингдек бир қатор турнирларда ўзини кўрсатиб улгурган. Самарқандлик истеъдодли муай тайчимиз 2 йилдан бери профессионал жангларда иштирок этиб келмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!