Бугун Будапештда икки дзюдочимиз ЖЧдаги иштирокини бошлайди

 

Бугун, 28 август куни Венрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.

Бугунги кун доирасидаги -60 тоифасидаги спортчилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

Хусусан, -60 кг вазн тоифасида ҳамюртларимиздан Муҳриддин Тиловов саралаш босқичида словениялик Матьяц Трабовцга қарши татамига кўтарилса, ушбу вазндаги яна бир ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев исроиллик Бен Давидни синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!