Чемпион Шер Мамазулунов 20 апрел куни рингга чиқади

539

Чемпион Шер Мамазулунов 20 апрел куни рингга чиқади

Ўзбекистонлик яккакурашчи Шер Мамазулунов ниҳоят яна рингга қайтмоқда. У сўнгги марта ўтган йили декабр ойида TNA қоидалари бўйича ўтказилган TATNEFT кубогида рингга чиқиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.

Бу йил илк жангини эса 20 апрел куни Москвада Юрий Ступенков хотирасига бағишланган “АСВ КВ-15” турнири доирасида ўтказади. Мазкур кечада 13 та профессионал жанг бўлиб ўтади. Асосий жангда (-85 кг) беларуслик кикбоксинг устаси Игорь Бугаенко россиялик тайбоксчи Артем Левин билан “ACB KB” чемпионлиги учун кураш олиб боради.

85 кг вазнда Шер Мамазулунов андекарт жангларида иштирок этади. Унинг ушбу жангдаги рақиби россиялик Руслан Костин бўлади.

Маълумот учунTNA қоидалари бўйича TATNEFT кубоги – аралаш яккакураш жанг санъати: киокушинкай, муай тай ва кикбоксинг. Турнирда спортчилар пирамида тизимида қўйиб чиқалади. Унда 48 спортчи уч вазн - 70, 80 кг ва +80 кг тоифалари рингга чиқишади. Жанг мавсумида - 1/8 финал, 1/4 финал, яримфинал ва финал бўлади. Ғолиб TNAнинг асосий мукофоти –чемпионлик камари, нефть вишкаси кўринишидаги кубок ва пул мукофотлари билан тақдирланади. Бунинг учун жангчилар барча тўрт босқичда ғалаба қозониши шарт. Жангларда нокдаун ёки нокаут қайд этилиши мумкин. Шунингдек, тўртинчи қўшимча раунд орқали ҳам аниқлашини мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.