Чирчиқ шаҳри дзюдо бўйича Осиё очиқ чемпионатига мезбонлик қилади

11 майдан Чирчиқ Олимпия захиралари коллежида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган XXIII Осиё очиқ чемпионати баҳслари ўтказилади.

Ушбу мусобақада спортчилар нафақат совринлар балки, 2018 йилда Аргентина пойтахти Буэнос Айресда ўтказиладиган ёшлар Олимпиядаси учун жамғариладиган рейтинг балларига ҳам эга бўлишади.

Қайд этиш жоиз, Халқаро Дзюдо федерацияси тақвимидан ўрин олган ушбу мусобақа 2014 йилдан буён мунтазам тарзда ўтказиб келинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!