Дзюдочиларимиз Париж Гран-Присини мағлубият билан якунлашди

Дзюдо бўйича Франция пойтахтида ўтказилаётган Париж Гран-Приси ҳамюртларимиз учун омадсиз якунланди. Бугунги кун дастуридан ўрин олган -81, -90, -100 килограмм вазн тоифаларида гиламга чиққан вакиллармиз гуруҳ босқичидаёқ иштирокларини тўхтатишга мажбур бўлишди.

Хусусан, -81 килограмм вазнда дастлаб сенегаллик Ндиайе Салиуни мағлуб этган Давлат Бобонов кейинги босқичда франциялик Пьер Баптист тўсиғидан ўтолмади. Шунингдек, ушбу оғирликдаги яна бир вакилимиз Шарофиддин Болтабоев саралаш босқичида Россия вакили Иван Воробьевга имкониятни бой бериб қўйди.

Дзюдочиларимиз Париж Гран присида мағлуб бўлди

Бундан ташқари -90 килограмм вазнда Яҳё Имомов британиялик Стюард Максдан устун келолмаган бўлса, -100 килограмм вазн тоифасида Сойиб Қурбонов тожикистонлик Абдулваҳов Сатторовни мағлуб этган ҳолда, франциялик Маре Кирилл тўсиғидан ўтолмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!