Емельяненко навбатдаги жангини декабрда ўтказади

Россиялик аралаш жанглар устаси Александр Емельяненко ўзининг кейинги жангини жорий йилнинг 16 декабрида ўтказади. Унга мазкур қарама-қаршиликда америкалик Виржил Цвикер рақиблик қилади.

"Ахмат" жанг клубининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу жанг Грознийда ""Ахмат" 44" (WFCA 44)нинг бутунжаҳон жанг чемпионати турнири доирасида ўтказилади.

27 сентябрь куни фаолиятини янгилаган Емельяненко бразилиялик Жеронимо дос Сантосни (Мондрагон) нокаут қилган эди. 36 ёшли россиялик спортчининг ҳисобида 24 ғалаба ва 7 мағлубият мавжуд.

35 ёшли Цвикер Bellatorнинг Америка лигасидаги чиқишлари билан кўпчиликка яхши таниш. У фаолияти давомида 16 ғалаба ва 6 мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!