Емельяненконинг кейинги рақиби 23 сентябрь куни аниқланади

Россиялик ММА жангчи Фёдор Емельяненко 23 сентябрь куни Сан-Хоседа бўлиб ўтадиган Bellator 183 турнирига ташриф буюради. Ушбу шоуда бўлиб ўтиши режалаштирилган Бенсон Хендерсон — Патрисио Фрейре жангда Емельяненко навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинади.

Аввалроқ Фёдор янги йилда бўлиб ўтадиган Rizin янги йил турнирида иштирок этиши айтилган эди, бироқ спортчи бу хабарни инкор этди.

Эслатиб ўтамиз, Емельяненко Bellatorдаги илк жангида Мэтт Митрионга имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!