Эртага қўл жанги бўйича Осиё очиқ чемпионати старт олади (фото)

  Жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуида қўл жанги бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Шу муносабат билан "Ўзбекистон" меҳмонхонасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

  Матбуот анжуманида журналистлар билан бирга мусобақа ташкилотчилари, мураббийлар ва шу соҳа мутахассислари жам бўлишди. Матбуот вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шунингдек, анжуманда қўл жанги спортининг бугуни ва эртаси ҳақида мулоҳазали фикрлар билдирилди.

  Мусобақа доирасида профессионал жанглар ҳам ўтказилиши кутилмоқда. Уч вазн тоифасида бўлиб ўтадиган жангларда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этади.

  70 кг. Иқбол Худойқулов (Ўзбекистон) ва Фирдавс Аҳмеджонов (Тожикистон),

  85 кг. Бехзод Нурматов (Ўзбекистон) ва Максим Сороко (Украина),

  90 кг. Музаффар Ражабов (Ўзбекистон) ва Роман Копылов (Россия).

  Мусобақалар эртага соат 09:00 да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!