Фергюсон Хабибдан узр сўради

UFC жангчиси Тони Фергюсон 7 апрель куни бўлиб ўтиши кутилган Хабиб Нурмагомедов билан қарама-қаршилиги ўтказилмаслиги маълум бўлганидан сўнг рақибига мурожат қилди:

- Ўз норозилигимни таърифлай олмайман. Мен ушбу вазиятдан ғазабланганман. Жума куни бўлажак учрашув ҳақида суҳбат олиб бориш учун мен журналистлар билан учрашгандим, студияда бир ҳодиса туфайли тиззамдан жароҳат олдим. UFC шифокорлари менга жанг қилмасликни тафсия қилишди. Яқин орада мутахассисларнинг кўригидан ўтаман. Имкон қадар тезроқ тикланиб чемпионлик камарини қайтаришга ҳаракат қиламан.

Мухлислар, Хабиб, ўз жамоамдан, мураббий ҳамда оиламдан  узр сўрайман! Ҳаммага соғлик тилайман, - деб Фергюсон твиттерда ёзиб қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Хабиб Нурмагомедов Макс Холлоуэйга қарши жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!