Икки нафар каратэчимиз Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб келди

Қозоғистоннинг Астана шаҳри мезбонлик қилган Киокушинкай-кан каратэ бўйича Осиё чемпионати беллашувлари якунига етди.

Кеча ўтказилган беллашувларда ҳамюртимиз Шаҳноза Азаматова 65 кг вазнда финалгача етиб бориб,  кумуш медал билан тақдирланган эди.

Бугунги беллашувларда яна уч нафар спортчимиз мусобақани давом эттирди.

Бугунги беллашувларда эса яна уч нафар спортчимиз навбатдаги беллашувларини ўтказади. 60 кг вазнда Азамат Жамбулов ва +70 кг вазнда Суҳроб Жўрақулов ярим финалгача етиб келди ва бронза медалига эга чиқди.

Шунингдек, -70 кг вазнда Жалолидин Зоиров эса 5-ўрин кифояланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!