Илҳом Баҳромов: Ғалабани Шоҳжаҳонга бағишладим

 

 

Финляндиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳсларида бронза медални қўлга киритган Илҳом Баҳромов SPORTS.uz ахборот порталига ўз фикрларини билдирди.

Ўзбек полвони шоҳсупада!

- Илҳом, беллашувлар олдидан ҳаяжон бўлдими?

- Ҳа, бироз ҳаяжонландим.

- Рақибларнинг имкониятини билармидинг?

- Айримларини билардим. Кўпи янги спортчилар.

- Қайси басҳлар қийин бўлди?

- Тўғрисини айтсам, ҳаммаси.

- Нега?

- Чунки мусобақадан олдин жуда кўп вазн ташашимга тўғри келди. Илгари бунча вазн ташламасдим. Шунга ҳар бир учрашувда жуда қийналдим. Айниқса, эронлик курашчи билан ярим финал учрашуви аламли бўлди. Уни ютаётган эдим. Етти секунд қолганди. Усулига тушиб қолдим ва очкони илиб кетди. Роса алам қилди. Қанча қийналим вазн тўғриланганим кўзимнинг олдидан ўтди.

-Бу медаль қанчалар қадрли?

- Умуман ҳар бир мусобақа медали мен учун жуда азиз. Чунки уни қўлга киритиш учун машаққатли машғулотлар ва тинимсиз меҳнат қилинади.

- Олтин медаль кутгандик...

- Бу гал бироз омад етишмади. Шундай бўлса-да, ватанимиз байроғини кўтарганимдан, юртга совринсиз қайтмаётганимдан хурсандман. Ҳали олтин медаллар ҳам бўлади. Мен бу совринни укам Шоҳжаҳонга бағишлайман.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!