968

Жорий йилнинг 12-22 март кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Жит Кун До бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси ўтказилди.

Бутунжаҳон ўйинлари, III халқаро тай ва шарқ яккакурашларида 57 давлат жамоалари иштирок этган бўлса, Жит Кун До бўйича беллашувларда 12 давлат – Ўзбекистон, Қозоғистон, АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Туркия, Бразилия, Ливан, Покистон, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Таиланддан жамоалар қатнашди.

Мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон шарафини 13 нафар спортчимиз муносиб ҳимоя қилиб, 12 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида Ҳиндистондан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди. Кучли учликка эса Шри-ланка вакиллари якун ясашди.

Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда Зуҳур Мансуров, Абдусалом Аҳмедов, Шоҳжаҳон Исроилов, Бобаканд Кароматов, Диёрбек Ботиров, Азизбек Ҳакимбаев, Фурқат Актамов олтин ва Самандар Муроджонов бронза медалини қўлга киритишган бўлса, қизлар мусобақасида Зуҳра Турсунбоева, Нодирахон Қўчқорова, Латифа Раҳимова, Карина Ҳакимова биринчи ва Гулшода Холиқулова иккинчи ўринни эгаллашди.

Шунингдек, Латифа Раҳимова намунали чиқишда ҳам энг яхши натижа билан АҚШ, Ҳиндистон ва Шри-ланкалик рақибаларини доғда қолдирди ва терма жамоамиз ҳисобига 12-олтин медални қўшиб қўйди.

– Мусобақа жуда кўтаринки руҳда ўтди. Дунёнинг турли ҳудудларидан энг кулчи спортчилар ташриф буюришди. Мазкур жаҳон чемпионатига терма жамоамиз билан астойидл тайёргарлик кўрган эдик ва узоқ вақт меҳнат қилдик. Бу ўз натижасини берди. Мусобақа давомида мен бир нарсага шахсан гувоҳ бўлдим. Деярли барча спортчилар биздан қўрқишаётгани сезилиб турди. Беллашув олдидан уларнинг юзларида қўрқув ва ҳадис яққол селиб турди ва ҳаттоки, баъзилари олдимизга келиб, қаердан эканлигимизни сўраб кетишди, – дейди олтин медал соҳиби Азизбек Ҳакимбаев.

Sports.uz 2018