Жиу-житсу бўйича Осиё чемпионатида 9 нафар спортчиларимиз қатнашади (фото)

Хабарингиз бор, 14-15 апрел кунлари Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида Жиу-житсу бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур турнирда Тошкентдаги “Senna Fight” профессионал академиясининг 9 нафар тарбияланувчиси юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Шулардан тўрт нафари ўсмирлар беллашувларида иштирок этишса, қолган олти нафари катталар мусобақаларида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Жамоа таркиби:

Жонибеков Элбек
Мадинов Карим
Рустамов Сирожбек
Абдумавлонов Абрураҳим
Абдуғоффаров Абдуллоҳ
Абдурашидов Азиз
Абдуллаев Тимур
Қаюмов Исломбек
Ҳожиев Раҳматулла

Якубов Руслан, Сафаров Ризолар мураббийлар штабидан ўрин олишган.

Маълумот учун: "Senna Fight Academy" - Ўзбекистондаги жиу-житсу бўйича биринчи профессионал академия. 4 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Бу вақт ичида академиянинг икки нафар аъзоси – Сафаров Ризо, Жонибеков Элбек кўк камар соҳибига айланди. Шунингдек, яна бир қатор спортчилар халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!