767

UFC жангчиси Колби Ковингтон Хабиб Нурмагомедовни мағлуб этишини айтиб ўтди.

- Менинг мақсадим, UFCда ҳеч ким эришмаган марраларни забт этиш, учта чемпионлик камарини қўлга киритмочиман. Енгил вазнда, ўрта вазнда ҳам чемпион бўлишни ўз олдимга қўйганман.

Ўйлашимча, Хабиб ўзини яхши кўрсата олмади. Хабарингиз бор, чемпионлик камари учун баҳсга 20 соат қолганида унинг рақиби ким бўлиши маълум бўлди. Нурмагомедов эса уни ер билан яксон қилаолмади. Биласизми, бир кун  келиб Хабиб ўрта вазн тоифасида фаолият олиб борса мен уни қўғирчоқ каби октагонда олиб ташлайман, - дея Колбининг сўзларини келтиради BJ Penn нашри.

Маълумот учун, ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Колби Ковингтон вақтинчалик чемпионлик камари учун 9 июнь куни Рафаэль Дос Аньосга қарши октагонга чиқади.

Sports.uz 2018