Курашчиларимиздан омад юз ўгирмоқда

605

Курашчиларимиздан омад юз ўгирмоқда

Айни кунларда Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида спорт курашлари бўйича йирик халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақа Иван Яригин хотира турнири доирасида Гран-при мақомига эга. Турнирда Россиянинг турли ҳудудларидан келган полвонлардан ташқари Куба, АҚШ, Мўғилистон, Грузия каби 21 мамлакатдан курашчилар ташриф буюришган. 

3 кун давом этган беллашувлардан сўнг терма жамоамиз вакиллари ҳозирча шоҳсупага кўтарила олишмаяпти. Асосан ёш спортчилар билан ташриф буюрган терма жамоамиз ушбу мусобақа орқали курашчиларимизнинг халқаро майдондаги тажрибаларини оширишга эътибор қаратишган. Рио Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Аббос Рахмаонов ва -74 кг. вазн тоифасида Рашид Қурбонов бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ уларга бу босқичда омад юз ўригди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун баҳслари давом этмоқда.