Курашчимиз Осиё чемпионатининг финалига йўл олди

Хабар берганимиздек, Ҳиндистон пойтахти спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати беллашувларига мезбонлик қилмоқда. Бугун турнир доирасижа эркин кураш баҳсларига старт берилди. Айни паллага келиб, финал дастурида медаллар учун кураш олиб борувчи иштирокчилар номи маълум. 

Қувонарлиси, 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида курашаётган ёш полвонимиз Ғуломжон Абуллаев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль учун курашиш имкониятига эга бўлди. Унинг финалдаги рақиби мусобақа мезбонларидан бири Навин Навин бўлади. Шунингдек, -79 кг вазн тоифасида Муҳаммадрасул Раҳимов, -97 кг вазнда эса Умид Жўраев кечки дастурда бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритган. Спортчиларимизга омад тилаб қоламиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!