Маҳмуд Мурадов: Рақиблар Шаҳрам ва Муроджоннинг имкониятини тўғри баҳолай олишмади

Хабарингиз бор, 10 март куни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Uzbek Tigers” жамоаси собиқ аъзолари Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев ўзларининг пррфессионал рингдаги илк жангларини ғалаба билан якунлашди.

Мазкур жанглар ҳақида ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев ажойиб жангларни ўтказишди. Уларни яхши биламан. Буларнинг барчаси тинимсиз меҳнат ва интилишлар самарасидир. Натижа умуман бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Ҳар икки боксчининг рақиби уларнинг имкониятини тўғри баҳолай олишмади ва аламли мағлубиятни қабул қилишди. Бу боксчиларни ғалаба билан яна бир табриклайман ва кейинги жангларда уларга омад тилайман, - дейди Маҳмуд Муродов Sports.uz интернет порталига.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Николас Велаксесни 15 сониядаёқ мағлуб қилган бўлса, Муроджон Аҳмадалиев бошқа бир аргентиналик боксчи устидан техник нокаутга қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!