МакГрегорни ҳибсга олишди

Конор МакГрегор ҳамда унинг дўсти SBG жамоаси жангчиси Сиан Клоули Нью-Йорк полицияси томонидан ҳибсга олинди.

МакГрегорга ҳужум ва қасддан зарар етказиш айблари қўйилмоқда. Жиноий иш бўйича дастлабки суд мажлиси бугун 6 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Аввалроқ хабар берганимиздек, аралаш яккакурашлар жангчиси Конор МакГрегор Хабиб Нурмагомедов ва бошқа жангчилар ўтирган автобусга хужум уюштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!