"Mangust" жамоасининг икки аъзо Қирғизистонда ғолиб бўлди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари (MMA) бўйича "WEF 50 PROFFIGHT 19"  мусобақаси якунланди.

"Strong" бокс аренасида ўтган мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистондан келган спортчилар ўзаро рақобатлашди.

Унда ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур (Мангуст) Тўғизбоевнинг икки шогирдлари 71 кгда Умид Сагдулаев ва 77 кгда Жаҳонгир Ёркулов мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди.

Нуфузли мусобақада Жаҳонгир қирғизистонлик Қ.Сама Улуни мағлубиятга учратган бўлса, Умид мезбонлар шарафини ҳимоя қилган И.Омурбековни енгди.

"Қувондиқ Сама Улуга қарши ўтадиган беллашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдим. У асосан қўл ва оёқда кучли зарбалар беришини билар эдим. Шу боис ҳам мураббийим Мансур (Мангуст) Тўғизбоев ишлаб берган, ўзгача услубда жанг ўтказдим ва ғалаба қозондим. Ушбу ғалабага эришишимда онажоним ва мураббияларимнинг ҳиссаси екатта. Фурсатдан фойдаланиб, уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман", - дейди Жаҳонгир Ёрқулов."

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!