269

Аввалроқ хабар берганимиздек, америкалик жангчи Жефф Монсон май ойининг охирида Россия фуқаросига айланди. Шундан сўнг, жангчи келажакдаги мақсадлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Сиёсатдаги фаолиятимни Красногорск вилоятида бошламоқчиман, кейинчалик Россия Давлат Думасида ишлаб, фуқарорларга имкон қадар ёрдам беришни хоҳлайман. Бугунги кундаги мақсадим, Красногорск вилоят парламенти аъзосига айланишдир, - дея Монсонинг сўзларидан иқтибос келтиради “Говори Москва” радиоси.

Маълумот учун, Монсон 28 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг қарорига асосан мамлакат фуқаросига айланди.

Sports.uz 2018