Муай тай бўйича уч карра жаҳон чемпиони Мавлуд Тифиев финалга йўл олди

427

Муай тай бўйича уч карра жаҳон чемпиони Мавлуд Тифиев финалга йўл олди

9 апрел куни Таиландда профессионал жанглар кечаси бўлиб ўтди. Унда икки карра муай тай бўйича уч карра жаҳон чемпиони (2008, 2010 ва 2017) Мавлуд Тифиев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Таиланд чемпионатининг ярим финалида 64 кг вазн тоифада ўтказилган тўқнашувда ҳамюртимизга мезбон спортчи Лампен рақиблик қилди. 5 раундли жангда Мавлуд ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Энди спортчимиз финал жангида 5 июл куни мамлакатнинг энг яхши муай тайчиси номи учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Мавлуд Тифиев олдинги жангини 16 март куни таиландлик Йоктай Сорни иккинчи раундда нокаут қилиб, учинчи марта жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.