Муай тайчиларимиз жаҳон фестивалида 10 та медални қўлга киритишди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида муай тай бўйича ташкил этилган ёшлар ўртасидаги “WORLD İFAO” жаҳон фестивалида "BAGATIR" спорт клуби тарбияланувчилари 5 олтин ва 5 кумуш медалини қўлга киритишиб, юртимиз байроғини юқори кўтаришди.

Мусобақа якунларига кўра, ўғил болалар ўртасида Илёсбек Рустамов (28 кг), Дилмуроджон Муҳаммадов (28 кг), Бобурбек Ҳакимов (60 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, қизлар беллашувларида Мадина Қодирова (54 кг), Фарангиз Аминова (60 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, Зуҳриддин Рустамов (36 кг), Икромжон Омонов (42 кг), Сарвар Шермуҳаммедов (51 кг), Фарруҳ Раҳмонов (60 кг) ваАбдулазиз Абдусаматов (85 кг) иккинчи ўрин банд қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!