Навоий шаҳри каратэ бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда (фото)

Навоий шаҳридаги муҳташам “Суғдиёна” спорт мажмуасида “НурҲас” шинкёкшинкаи маркази томонидан ўтказилаётган ХХ Ўзбекистон чемпионати қизғин ва муросасиз кўриниш олган.

– Мусобақаларда республикамизнинг деярли барча вилоятларидан ёш каратэ усталари иштирок этмоқда. Йилдан йилга шинкёкшинкаи каратэ ҳам ёшлар орасида кенг оммалашиб бораётганини ХХ Ўзбекистон  чемпионати орқали билиб олиш мумкин. Мусобақа терма жамоани саралаб олиш ва халқаро мусобақаларга тайёрлаш  вазифасини ўтайди, – дейди “НурҲас” каратэ маркази раҳбари Ҳасан Назаров.

Мусобақада 200 нафарга яқин спортчилар қатнашмоқда, ғолиблар эртанги финал баҳсларидан сўнг маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!