Навоий шаҳри кураш байрамига мезбонлик қилади

10-12 ноябрь кунлари Навоий шаҳрида кураш бўйича 1997-98 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳслари ўтказилади.

16 вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказиладиган ушбу мусобақада Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 400 нафарга яқин спортчилар иштирок этишади.

Ўзбекистон кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Иброҳим Каримовнинг сўзларига қараганда, ушбу турнир ёш полвонларнинг айни кундаги ҳолатини аниқлаш ва уларнинг кейинги йили ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионати ва бошқа халқаро мусобақалар учун тайёргарлик ҳолатини кўздан кечириш учун ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!