471

UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегорни яна жангга чорлади.

- Конор ўйиндаги қоидалар ўзгарди, бугунги кунга келиб катталарча ҳаракат қилиш даркор. Энди тан соқчилар ўралган автобус бўлмайди. Бу муаммоларни фақатгина ўзинг ҳал қилишинг мумкин, октагонда! Агар менга қарши жанг қилишни хоҳламасанг, бу ҳақида хабар бер. Ишончим комил ҳамма сени тушунади, - дея Нурмагомедов Инстаграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Маълумот учун, Хабиб кузда чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Sports.uz 2018