Нурмагомедов: МакГрегорга қарши жанг Россияда ўтқазилса биз 2-3 млн доллар йўқотамиз

UFC енгил вазн тоифасида чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап, ўғлининг Конор МакГрегорга қарши жанг Россияда бўлиб ўтиши эҳтимоли борлигига ўз фикрини билдирди.

- Агар ушбу баҳс Россияда бўлиб ўтса pay-per-view (учрашувни ёритиш) тизимидан биз 2-3 миллион доллар маблағ йўқотамиз. Бундай юқори даражадаги шовни ҳам Россияда сотиш катта даромад олиб келмайди. Биз 2-3 миллион доллар йўқотишни хоҳламаймиз, - дея Абдулманапнинг сўзларидан иқтибос келтиради Р-Спорт нашри.

Маълумот учун, UFC президенти Дэйна Уайт Нурмагомедов – МакГрегор қарама-қаршилиги фақатгина Лас-Вегасда ўтқазилади деб айтиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!