Нурсултон Рўзибоев ва яна икки спортчимиз Чимкентдаги мусобақада ғалаба қозонди

564

Нурсултон Рўзибоев ва яна икки спортчимиз Чимкентдаги мусобақада ғалаба қозонди

Кеча Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича устаси “ALASH PRIDE” Гран-при турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада уч нафар ўзбекистонлик спортчи – Нурсултон Рўзибоев, Азамат Нуфтиллаев ва Алихон Ҳасанов рингга чиқишди.

Нурсултон Рўзибоев 77 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Султан Киялов (3-1-0) билан куч синашиб, ишончли тарзда ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, У ўтган йили 9 та жанг ўтказишди ва шулардан биттасида мағлуб бўлган. Қолган барча жангларни муддатидан олдин якунлашга муваффақ бўлди. Ҳозирда Нурсултон WMMAA (Корея 2016) ва “Жекпе жек” бўйича Осиё чемпиони, “Legion FC” камари соҳиби ҳисобланади.

Шунингдек, Азамат Нуфтиллаев бошқа бир мезбон спортчи Нурсат Семетеевни, Алихон Ҳасанов эса (6-3-0) Мурат Бакторазовдан (0-3-2) устун келди.