Ўзбек дзюдочилари Гран-Прида ғолибликка даъвогар

 

Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумидаги халқаро турнир бошланди.

Халқаро дзюдо федерацияси мусобақалари тақвимига киритилган ушбу мусобақада дунёнинг 34 мамлакатидан келган 250 нафардан зиёд дзюдочи совринли ўринлар ва рейтинг очколари учун рингга чиқмоқда.

Ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 18 нафар дзючимиз ҳимоя қилади. Эркаклар ўртасидаги беллашувларда Болтобой Болтаев, Ғиёсжон Бобоев, Давлат Бобонов, Шарофиддин Болтабоев, Мирзоҳид Фармонов, Баҳром Иноятов, Шерали Жўраев, Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Соймб Қурбонов, Сардор Нуриллаев,Бекмурод Олтибоев, Шаҳзодбек Собиров, Дониёр Султонбоев, Муҳриддин Тиловов татамига чиқади.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Диёра Келдиёрова, Гулноза Матниёзова, Санобар Султонова, Кумуш Йўлдошевадан иборат таркиб иштирок этади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!