Ўзбекистон кубогида 1-ўринни эгаллаган андижонлик каратечилар тақдирланишди (фото)

Маълумки, 20-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри карате бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувларига мезбонлик қилди.

Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан 1000 нафардан зиёд каратечилар ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Мусобақа якунига кўра, энг кўп медалларни қўлга киритган Андижон вилояти вакиллари умумжамоа ҳимосида биринчи ўринни эгаллашди.  Сурхондарё иккинчи, Наманган ва Тошкент вилояти вакиллари кучли учликка якун ясашган.

Бугун шу муносабат билан Андижон карате федерациясида Ўзбекистон кубоги беллашувлари ғолиб ва совриндорларини табриклаш маросими бўлиб ўтди. Унда федерация раҳбари Мурод Муйдинов сўзга чиқиб, ғолиб ва совриндорларга миннатдорлик билдирди ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


Ўзбекистон чемпиони Саодат Рустамова

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогида Хожиакбар Абдутолибов (76 кг, 16-17 ёш), Асил Мадаминов (-55 кг, 18-21 ёш), Абдулла Баҳромов (30 кг, 8-9 ёш), Ҳумоюнмирзо Ҳалимов (25 кг, 8-9 ёш), Оқилбек Аҳмедов (-35 кг, 10-11 ёш), Жасур Жўраев (-40 кг, 10-11 ёш) ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Шаҳрибону Казанова (+40 кг, 12-13 ёш), Моҳларой Ҳакимжонова (+59 кг, 16-17 ёш), Саодат Рустамова (-55 кг, 18-21 ёш) биринчи ўринга муносиб кўрилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!