Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

 

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондо WTF бўича Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Дмитрий Шокин (+87кг) бронза медали соҳибига айланди.

34 мамлакатдан 564 нафар спортчи иштирок этган қитъа биринчилигида ўзбекистонлик таэквондочилар 8та медаль (2 олтин, 1 кумуш ва 5 бронза) қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.

Осиё чемпионатида совриндор бўлган таэквондочиларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди :

Олтин
-74кг: Никита Рафалович
-67кг: Нигора Турсунқулова

Кумуш:
-87кг: Жасур Бойқўзиев

Бронза:
-80кг: Максим Рафалович
-63кг: Сардор Тоиров
-46кг: Мадина Маннопова
-58кг: Ниёз Пулатов
-87кг: Дмитрий Шокин

Миллий олимпия қўмитаси Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштирок муносабати билан Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясини, терма жамоамиз мураббийлар штабини ва албатта таэквондочиларимизни муборакбод этади.

Спортчиларимиз Тошкентга эртага, 29 май куни соат 19:20да Сеул-Тошкент йўналиши бўйича етиб келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!