Паркентда белбоғли кураш бўйича анъанавий республика очиқ турнири бўлиб ўтди (фото)

849

Паркентда белбоғли кураш бўйича анъанавий республика очиқ турнири бўлиб ўтди (фото)

 Эрта тонгдан тумандаги маданият ва истироҳат боғида жойлашган кураш майдони ишқибозлар билан тўлди. Паркентликлар ҳар йили 9 Май - Хотира ва қадрлаш кунини кураш байрами сифатида ўтказиши анъана тусини олган.

  Бу йил ҳам анъанага содиқ қолинди. 220 нафар полвон 10 та вазн тоифасида майдонда беллашдилар. Гарчи офтоб тиғи беаёв қиздирган эсада, ҳеч ким майдонни тарк этмади. Қоронғи тушгунча барча вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Кураш байрами ташкилотчилари ғолиб ва совриндорларни диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

P.S. Ғолиб ва совриндорлар ҳақидаги маълумотни кейинги чиқишларимизда баён этамиз.