Пенчак силатчиларимиз шоҳсупада

10-14 май кунлари Озарбайжонда Пенчак силат буйича Евросиё чемпионати бўлиб ўтди.
 
Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 3 та кумуш  ва 1 та бронза медални кўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3 ўрин бўлди.
 
Мусобақада Азизжонов Хасанжон ва Шоазизов Абдулло ўз ёш тоифаларида олтин медални қўлга киритган бўлса, Мухиддинов Жавлон, Худойбердиев Диёрбек, Хасанов Дониёр кумуш, Аскаров Рустам эса бронза медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 май соат 16:30 да Пенчак Силат бўйича терма жамоаси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!