Пойтахтимиздаги профессионал жангларда қатнашадиган спортчиларимизнинг рақиблари маълум бўлди

444

Пойтахтимиздаги профессионал жангларда қатнашадиган спортчиларимизнинг рақиблари маълум бўлди

Жорий йилнинг 9 феврал куни Тошкент шаҳри универсал жанг санъати бўйича профессионал жанглар ташкил қилинади.

Тошкент давлат циркида ташкил қилинадиган универсал жанг санъати бўйича мусобақада юртимизнинг энг кучли спортчилари хориждан ташриф буюрадиган жангчилар билан беллашади. Ҳозирда ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар билан Тожикистон ва Россия вакиллари иштирок этиши аниқ бўлган.

Ушбу кечанинг асосий жангларидан бирида ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев иштирок этади. Ҳозирча спортчимизнинг рақиби аниқ эмас ва бу борасида музокаралар кетмоқда.

Шунингдек, ҳамюртларимиз Сирожиддин Эргашев (85 кг), Азамат Нутфуллаевнинг (+90 кг) ҳам рақиблари номаълум бўлиб турибди.

Қолган жуфтликлар билан танишинг:

60 кг: Искандар Мирзаев (Ўзбекистон) – Жаҳонгир Нажмиддинов (Ўзбекистон)

65 кг: Қаҳрамон Авезов (Ўзбекистон) – Алишер Каримов (Тожикистон)

70 кг: Илҳом Арслонов (Ўзбекистон) – Умед Бобоев (Тожикистон)

80 кг: Жўрабек Қобилов (Ўзбекистон) – Роман Булгаков (Россия)

80 кг: Нурсултон Рўзибоев (Ўзбекистон) – Рақиб аниқ эмас

85 кг: Сирожиддин Эргашев (Ўзбекистон) – Рақиб аниқ эмас

90 кг: Азамат Нутфуллаев (Ўзбекистон) – Рақиб аниқ эмас.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.