Профессионал жангичимиз Рамазон Темиров Хитойдаги турнирда зафар қучди

559

Профессионал жангичимиз Рамазон Темиров Хитойдаги турнирда зафар қучди

Аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ташкил этилган профессионал жангларда ўзбекистонлик спортчи Рамазон Темиров ҳам қатнашди.

У мазкур турнирнинг 52 кг вазн тоифасида рингга чиқиб, кореялик Сонг Янги билан куч синашди. Жанг якунларига кўра, очколар бўйича ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда яна бир ҳамюртимиз Авлиё Ҳамидов ҳам иштирок этиб, зафар қучган эди.