Қўл жанги федерацияси конференциясидан фоторепортаж

  Бугун куннинг иккинчи ярмида "Пойтахт" бизнес марказида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерациясининг конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида  федерация масъул ходимлари, жойларда фаолият олиб бораётган бўлим фаоллари, мураббийлар, ҳакамлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

  Конференция ишида федерация фаолиятига баҳо берилди. Йил давомида ўтказилган мусобақалар таҳлил этилди. Шунингдек, спортнинг қўл жанги тури оммалашишига тўсқинлик қилаётган баъзи нуқсонлар ҳақида очиқ-ойдин фикр юритилди.

  Тадбир сўнггида турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилганлар федерация томонидан тақдирланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!