Реванш: Маҳмуд Мурадов кейинги жангини Рамиресга қарши ўтказади

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Мурадов (15-6, КО9) ўзининг навбатдаги жангини 28 июн куни Чехияда ўтказади.

Sports.uz интернет порталига маълум бўлишича, спортчимиз ҳозирда мазкур жангга тайёргарликни бошлаб юборган. Бўлажак жангда унинг рақиби  бразилиялик Давид Рамирес бўлади. Бу жангчилар олдин ҳам ўзаро тўқнаш келишган. 2016 йил декабр ойида ташкил этилган қарама-қаршиликда Маҳмуд жароҳати сабабли чемпионлик жангида имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз бундан олдинги жангини XFN (X Fight Nights) турнири доирасида ўтказиб, бразилиялик 41 ёшли Эрвалдо де Оливейрани (35-22-0) иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди.

Мазкур жанг унинг XFN (X Fight Nights) ташкилоти билан тузилган шартномасига кўра сўнггиси бўлган эди. Бу жангга қадар у XFN турнирида 5 та жанг ўтказиб, 4 ғалаба ва битта мағлубият (жароҳати сабабли) қайд этган.

Маълумот учун: Маҳмуд Мурадов World Kickboxing Network ташкилоти талқини бўйича қитъалараро чемпион, Cавеам талқини бўйича жаҳон чемпиони ва ХФН талқини бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!