Самбочиларимиз жаҳон кубогининг илк кунида иккита бронза медалини қўлга киритди

CHERY AUTO

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида самбо бўйича А. Харлампиев хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтмоқда. Мазкур жаҳон кубогида ўзбекистонлик спортчилар муносиб иштирок этишмоқда.

Tecno

Эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақанинг илк кунги беллашувларида самбо бўйича М. Шукуров (82 кг) бронза медалига эга чиққан бўлса, жанговар самбо бўйича Улуғбек Ҳакимов (68 кг) ҳам учинчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, бугун Аҳмад Раҳматуллаев (52 кг), Аббос Жалолов (74 кг), Неъмат Ёқубов (90 кг) мусобақаларга киришса, жанговар самбо йўналишида Санатбек Исмонов (74 кг), Илҳомжон Носиров (90 кг) баҳсларга киришади.

Бундан ташқари аёллар ўртасидаги беллашувларда Нодира Гулова (48 кг) ҳам ўз омадини синаб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!