Шаҳзодбек Собиров британиялик рақибидан устун келди

Венрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун беллашувлари доирасида -90 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳзодбек Собиров мусобақанинг иккинчи босқичида британиялик Макс Стюардга қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда эса спортчимиз рақиби устидан вазаре баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!