253

Ўзбекистонлик яккакураш жанг санъатлари устаси Шоҳруҳ Холмуродов 28 июлда ўзининг навбатдаги жангини Хитойда ўтказади.

ММА қоидалари бўйича 66 килограмм вазн тоифасида ўтадиган жангда Шоҳруҳ хитойлик Греблерга қарши рингга кўтарилади. Бу спортчи шу вақтга қадар 7 марта рингга чиқиб, 5 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳ дастлаб профессионал жангларини муай-тай спорт турида бошлаган ва Таиландда машғулотлар олиб боради.

Sports.uz

Sports.uz 2018