Сойиб Қурбонов ярим финалга ўтолмади

 

Халқаро дзюдо федерациясининг Тбилисидаги Гран-при турнирида қатнашаётган Сойиб Қурбонов ярим финалга чиқолмаган бўлса-да, бронза медаль учун курашни давом эттиради.

Тажрибали полвонимиз Сойиб Қурбонов навбатдаги учрашувини россиялик Казбек Занкишиевга қарши ўтказди ва кутилмаганда рақиби қўллаган усулга тушди ва иппон баҳоси билан енгилди.

Энди Сойиб Қурбонов бронза медални қўлга киритишга ҳаракат қилади. Бунинг учун у аввал Бирлашган Араб Амирликлари шарафини ҳимоя қилаётган Иван Рамаренкони мағлуб этиши лозим.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!