Спорт курашлари. Юнон-рум курашларида уч нафар спортчимиз олтин медаль учун гиламга чиқади

309

Спорт курашлари. Юнон-рум курашларида уч нафар спортчимиз олтин медаль учун гиламга чиқади

 

Пойтахтимизда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бошланганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мусобақанинг кундузги дастурида юнон-рум кураши бўйича саралаш беллашувлари бўлиб ўтди.

Унга кўра уч нафар спортчимиз ҳал қилувчи финал босқичига йўл олиб, олтин медаль соҳибига айланиш учун жуда қулай имкониятга эга бўлиб туришибди.

Демак, бугун кечки дастур баҳсларида полвонларимиз олтин медаллар учун гиламга чиқадилар.

-55кг: Амирбек Султонов – Дин Муҳаммад Кошкар (Қозоғистон)

-60кг: Асилбек Нематов – Шаҳин Муфрад (Эрон)

-110кг: Муҳаммадали Сайдуллаев – Сунгжун Эун (Жанубий Корея).

Яна уч нафар ҳамюртимиз эса бронза медали учун кураш олиб боради:

-48кг: Аброр Отабоев – Жианжунг Янг (Хитой)

-51кг: Лазизхон Ўзбеков – Имон Муҳаммади (Эрон)

-92кг: Аборбек Нурмуҳаммедов – Артик Орозбеков (Қирғизистон)

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими соат 17:30да бошланади. 18:00дан бошлаб эса финал жангларга старт берилади.