589

Маълумки, эртага 15 апрел куни Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида Жиу-житсу бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Осиё очиқ чемпионати беллашувлари бўлиб ўтади. Мазкур турнирда 9 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Шулардан тўрт нафари ўсмирлар беллашувларида иштирок этишса, қолган олти нафари катталар мусобақаларида ғолиблик учун кураш олиб боришади. Бугун мусобақа олдидан вазн тортиш маросими бўли ўтди.

Биз бу ерга катта мақсадлар билан келдик. Мусобақага тайёргарликлар аъло даражада ўтди. Таркибимиз кучли спортчилардан иборат. Улар орасида Элбек Жонибеков кўк камар соҳиби. Греплинг бўйича Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, Абдураҳим Абдумавлонов (Дубайдаги турнир ғолиби – SPORTS.uz), Карим Мадинов ва Сирожбек Рустамовдан юқори натижалар кутиб қоламиз. Спортчиларнинг кайфиятлари ҳам аъло даражада. Уларнинг кўзларида ғалабага ишончни кўрмоқдаман, – дейди терма жамоа мураббийи Ризо Сафаров.

> Терма жамоамиз таркиби билан танишинг

Sports.uz 2018