Суҳроб Раҳимбеков Россиядаги дебют жангини ғалаба билан бошлади

16 март куни Россиянинг Тула шаҳридаги профессионал жанглар кечаси ташкил қилинди. Fight Show “Битва за Тулу” турнирида 24 нафар ММА жангчиси ғолиблик учун рингга кўтарилишди.

Кечанинг асосий жангида кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги совриндори, бокс бўйича Россия чемпионати бронза медали соҳиби Алексей “Атаман” Махно ва сават ва кикбоксинг бўйича Франция чемпиони Дадгжи Ясцин кураш олиб боришди.

Шунингдек, ушбу мусобақада олти спорт тури бўйича чемпион спортчимиз Суҳроб Раҳимбеков дубют жангини мезбон жангчиси Сергей Арбузовга қарши ўтказди ва ғолибликни қўлга киритди.

Суҳроб дастлаб аралаш яккакураш жанг санъатлари билан 2012 йилда шуғуллана бошлаган ва шундан сўнг жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида зафар қучган.

Кейинчалик у таэквандо сир-асрорларини ўрганди. Спортчимиз яккакураш спорт турларининг жанговар самбо, ушу санда, комбат айкидо, ММА, JIU-JITSU ва бошқаларида турли халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган.

Суҳроб Раҳимбеков ғолиб чиққан мусобақалар

Жанговар самбо: Халқаро турнир (Чехия), Осиё чемпионати (Ж.Корея)
Ушу санда: Жаҳон чемпиони (АҚШ), Осиё чемпиони (Тошкент)
Комбат айкидо: Осиё ва жаҳон чемпиони
Таэквандо: Америка очиқ чемпионати
ММА: Осиё ва Қозоғистон очиқ чемпионати
JIU-JITSU: АҚШ очиқ чемпионати (5та NAGA камари соҳиби)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!