Таэквондо WTF. Жаҳон чемпионати совриндорлари муносиб кутиб олинишди

215

Таэквондо WTF. Жаҳон чемпионати совриндорлари муносиб кутиб олинишди

 

Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати ҳамда лицензион мусобақа ўз якунига етди.

Мазкур нуфузли мусобакаларда кураш олиб борган Улуғбек Рашидов -48кг вазн тоифасида олтин медаль соҳибига айланиб, Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди. 

Улуғбек шунингдек, жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланди. Қолаверса, Амирбек Тўраев (-45кг) ва Озода Собиржонова (-52кг)лар жахон чемпионатининг кумуш медали билан юртимизга қайтишди.

Бугун тонг саҳарда ушбу нуфузли мусобақаларда иштирок этган ёш спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари юртимизга қайтиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида улар тантанали кутиб олинди.